Бошланғич трейдерларга фойдали маслахатлар
28.04.2020 165 0 imvaisov

Бошланғич трейдерларга фойдали маслахатлар

Маьлумотлар
В закладки

Валюта бозоридаги Трейдерларга кичик ва катта маслахатлар.

1.Эхтимолни қабул қилинг

Ўз маблағингизни ёқолиши эхтимоли факт, буни қабул қилинг. Хар бир бошланғич трейдер шуни билиши керакки, валюта бозорида ютқазишлардан хечким кафолатланмаган. Валюта савдосидаги асосий қоида: олинаётган даромад доим зарарни қоплайдиган даражада бўлиши керак.

2. Олдиндан аниқ режага эга бўлинг.

Савдо жараёнида олдиндан белгилаб олинган аниқ режалар асосида иш тутинг.
Савдога киришишдан аввал ўз хисобиздаги маблағдан қайси миқдорини йўқотишга таёрлигингизни ва қанча даромад олмоқчилигингизни белгилаб олишингиз керак.
Бу сизнинг эхтимолий зарар ва даромадингизнинг нисбати бўлиб хисобланади.
Мувофаққиятли трейдерлар хечқачон олдиндан ўйланган режасиз савдоларда қатнашишмайди.

3.Қўрқиш керакмас

Валюта бозоридан қўрқманг.
Кўпчилик бошланғич трейдерлар, форекс бозорида мавжуд риск ва йўқотишлар борасида доим хавотирда бўлишади.
Кимки ўз қўрқувини ейнгиб, аниқ ва тўғри режалар асосида ишласа, савдода кўп мувоффақиятларга албатта эришади.

4.Қабул қилинган қарорларга жавобгарлик

Мувоффақиятли трейдерлар шахсий жавобгарликлардан қочмайди. Бозорга кириш борасида фақат сиз қарор қабул қиласиз ва даромад оласизми ёки зарарга кирасизми фарқи йўқ, булар учун фақат сиз жавоб берасиз, чунки шу қарорни сиз қабул қилгансиз, жавобгарлик хам сизда.

5.Очкўзлик қилманг

Хечқачон очкўзлик билан иш тутманг. Одатта кўпчилик (хаттоки айрим тажрибали) трейдерлар ишлари яхши юришиб турган пайитларида, олдиндан белгилаб олинган қоидалардан чиқиб қарор қабул қила бошлайди, бу билан улар иш шу тариқа давом етишига умид қилади, айнидамда қўлга киритилган даромадга қаноат қилмай, бозор ўни тарафига узоқроқ давом етади деган умид билан олдиндан белгиланган режалардан ташқарига чиқади. Аммо бозор жуда ўзгарувчан ва трендлар ўз йўналишини кўп ўзгартиради. Шу сабабли, умидларни четка суриб қўйиб, фақатгина режали ишлаш лозим.

6.Хиссиётларни ўчиринг

Зарарга кириб кетишнинг сабаби кўпинча ҳаддан ташқари хиссиётга берилиш бўлади. Битимни амалга ошираётган жараёнда хиссиётларни ўчириб қўйинг, сўвуқ ақл билан иш тутинг. Режага қатий амал қилинг ва хар доим стоп лосс ўрнатинг.

7. Тренд сизнинг дўстингиз

Тренд бўйлаб савдо қилинг, шунда сизнинг даромадингиз ўсади.


Савдо қилишдан олдин сўнги маслахатлар

1. Шошилманг

Бошланғич трейдерлар бирданига бирнечта битимлар тузиб қўяди, кигин уларни барчасини бошқара олмасигини англайди, бошқара олмаганлиги учун кўпинча зарарга киради. Форексда валюталар курсининг ўсишида ва пасайишида даромад олса бўлади. Фақат битта валюта парасида мувофаққиятли ишласа бўлади. Шунинг учун аввалига битта пара билан ишлашга диққат қаратинг.

2. Доим стоп лосс эсингизда турсин!

Кўпинча зарарга кириб кетишнинг сабаби мани менеджментни йўқлиги бўлади. Жўда катта зарарларга кирмаслиг учун албатта доим стоп лосс билан ишланг.

3. Савдо тизими

Хар бир трейдерда ўзига мослаштирилган савдо тизими бор. Трейдерларнинг бир қисми кунлик савдо қилишни маъқул кўришади, яна бир қисмини эса ўзоқ муддатли савдо қилишни маъқул кўришади. Энг мухими, олдиндан белгиланган савдо тизими қоидаларидан четга чиқмасдан савдо қилиш. Бирнечта омадсиз савдолар, сизнинг савдо тизимингизни даромадсиз дейишга асос бўлаолмайди. Хар бир энг мукаммал тизимда хам албатта омадсиз савдолар мавжуд.

4. Белгиланган даромад

Бошланғич трейдерларнинг кенг тарқалган хатоси бу – даромадга кирган позицияни вохли ёпиш. Шунинг учун доим савдо режасига асосланиб иш тутинг, бу сиз кутган потенциал даромадни йўқотмаслигингизга ёрдама беради.

5. Даромадли позицияларни зарарга айлантирманг

Бозорнинг харакатига диққат билан этибор беринг. Қачонки нарх сиз учун ижобий тарафга етарлича юрса, стоп лосс ни бошқа нуқтага ўзгартиринг, яний позиция очилган нуқтага. Шу тариқа тренд бўйлаб уни суриб боринг ва шунда нарх сизга қарши юрганида хам сиз даромад оласиз.

6. Жуда кўп киришлар

Бозорга кўп киришнинг ёмон жойи йўқ, аммо тажрибасизлик натижасида кўп битимлар тузиш сизни тез орада банкрот қилиши муқаррар.

7. Нархнинг харакати алдамчи бўлиши мумкин

Фақатгина нархнинг кескин ўсиши ёки пасайишида шошилиб битим тузманг. Савдо юрутиш шартларини олдиндан тузинг. Кириш нуқтаси, стоп лосс нуқтаси ва даромадни олиш нуқтасини хақида аниқ тасавурга ега бўлинг. Позицияни ёпиш нуқталарини олдиндан белгилаб олинг.

8. Зарарга кирган битимларга кўп вақт сарфламанг

Фойдага кирган позицияларни узоқроқ ушлаб туринг, зарарга кираётганларини тезроқ ёпишга харакат қилинг. Позициа зарарга кириб узоқ вақт турмасин, яхшиси зарарга кирган позицияни ёпинг ва бошқа инструментлардан кириш нуқталарини қидиринг. Валюта бозорида кўплаб фойдали кириш нуқталари мавжут, шунинг учун зарарга кираётган позицияга кўп вақт сарфлаб кутиш керакмас. Энди сиз хотиржам реал савдо қилишингиз мумкин.

Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Webmoney тизимида руйхатдан утиш
Webmoney тизимида руйхатдан утиш
Webmoney тизимида руйхатдан утиш
03.04.20 Инструкциялар
Биринчи навбатда PLAYMARKET ёки APPSTORE оркали WEBMONEY иловасини юклаб олинг ва у урнатилгач руйхатдан утиш жараёнини бошланг ! Телефон ракаминггизни киритасиз,
FOREX - Бу нима ? | Рўйхатдан ўтиш ва ишни бошлаш !
Forex4you брокеридан Рўйхатдан ўтиш Булажак трейдерлар, ТАБРИКЛАЙМАН. Сиз бу бўлимда Форекс бозорида нимадан бошлаш керак ва нималарга этибор бериш керак? Хаммасини бу
Хуш келибсиз - лойиха хакида батафсил !
Ассалому алайкум барчанггизга, лойиханинг асосий максади карантин пайтида ва ундан кейинхам одамларнинг даромадига даромад кошиш максадида билганларимни илинишга ахт