
Сардор Ваисов - Vaisov Sardor (муаллиф хақида)
Авваламбор Ассалому алайкум азиз обуначилар, орамизда янада илиқлик истаб ўзимни тўлиқрок таништириб ўтишга қарор қилдим !
Мен Ваисов Сардор - 1998 йилнинг 24 - майида таваллуд топганман, асли маълумотим "Ахборот ва коммуникация тизимларини ишлатиш бўйича техник".
Қизиқишларим сабаб дастурлаш тилларини, веб-дизайнинг ва электрон тижорат турларини мукаммал ўрганиб хозирда ушбу касбларимга монан фаолият олиб бораман.
Билимларим:
- Электрон тижорат бўйича мутаҳассис.
- Фэйсбук томонидан сертификатцияланган маркетолог.
- Дастурчи "HTML5, PHP, Python"
- Дизайнер (PROMO) - "Adobe AE, Adobe Premiere PRO" Illustrator, Photoshop"
- Аҳборот хавфсизлиги бўйича мутаҳассис.
Миллатим Ўзбек, туғилган жойим Кораколпоғистон Республикаси, Тўрткўль тумани хисобланади.
Мажбурият ва қоидаларни четга сурган холда эркин суҳбатлашсак...
Аслида бу сохаларга қизиқишларим интернет оламининг кенгсизлигидан десак хам муболаға бўлмайди, чунки биз информацион окимлар даврида яшаймиз, хар куни минглаб керакли ва кераксиз маълумотлар йиғамиз, ушбу маълумотларни фильтрлаб ўзимиз учун кераклиларини олиб, информацион окимдан факат позитив ва фойдали томонларини топаолсак, кўп нарса ўрганиб олишимиз мумкин.
Кундан кунга янги технологиялар, янгиликлар яратилмокда, баъзи шундай холлар бўлади, 2-3 ойлик таьтиллардан сунг, компьютерга ўтиргач бироз шошиб, гарангсираб қоламан, бу албатта табиий холат чунки ушбу вақт оралиғида кўплаб ўзгаришлар содир бўлиб, олдингги жараёнлар анча енгиллаштирилган бўлади.
Авваламбор "Руслар" айтганидек хар бир инсонга "Кроме высшего образования нужно иметь хотя бы среднее соображение и, как минимум, начальное воспитание.", Интернетда хам хаётда хам хар бир инсонга у яхши қарорлар қабул қилиши учун озрок фундамент керак, яъни билим керак, билимни эса азизлар телевизордан эмас, китоблардан изланг !
Китобларни таклиф қиламан: "Дейл Карнеги" - "Роберт Кийосаки" - "Наполеон Хилл" - мавзуга доир бўлмаган " Ромео и Джульетта" .
- Форекс валюта бозорларида савдо сотиқ билан шуғулланиш
- Биткоин ва бошқа криптовалюталар олди-сотди жараёнлари
- Веб-сайт, телеграм ботлар ва бошка сотувни оширувчи маркетинг инструментларини яратиш (дастурлаш тиллари)
- Веб-дизайнинг, маркетингда кўллаш учун ажойиб дизайнлар яратиш
Сизларга ушбу мавзуларни яратиб беришга харакат қиламан !
Саволлар туғилиши мумкин: нега вақтинггизни кетгазиб ўргатяпсиз, нега бепул, узиз канча топгансиз.
Жавоб:
- Мен FOREX4YOU компаниясини Ўзбекистондаги вакили хисобланаман ва улар билан тузилган тижорат шартномам бор.
- Шахсий портфолиом, хозирги кунда буюртмачиларга савдосини оширишда кўмаклашётган яратган сайт ва телеграм ботларим бор, ва янги буюртмалар устида иш олиб боряпман.
- Айни пайтда 3 та компанияда масофавий маркетолог сифатида фаолият юритаман
- Хоразм, Урганч шахрида брокерлик хизматлари ва уй-олди сотди фаолиятини олиб борамиз
- YOUTUBE га жойлаштирилган видеокурслар учун GOOGLE ADWORDS дан озрок даромад қиламан.
Демак, бунда хеч кандай шубхаланарли ёки бошқа бирон мақсад кўзланмаганлигига иқрор бўлган бўлсангиз бизнинг сафимизга кўшилинг ва ўзинггизни янги қирралиринггизни очинг !
Эслатиб ўтишни жоиз деб билдим: Электрон тижорат билан шуғулланиш ҳар қандай бизнесда бўлганидек катта хавф "рисқ"ни ўз ичига олади ! Билимларинггиз оширинг ва албатта яхши натижаралга эришасиз деган умиддаман !
